Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европанинг марказида «мини Россия» топилди

Европанинг марказида «мини Россия» топилди

Россия Украинага бостириб киргач, бошқа Ғарб давлатларига қараганда Сербияга нисбатан камроқ руслар кетган, бироқ аҳолиси икки миллиондан кам бўлган Белград шаҳрида уларнинг «борлиги жуда сезилади». Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Сербия расмийлари ва имигрантлар билан суҳбатдан сўнг агентлик республикада «мини-Россия» шаклланган деган хулосага келди.

Шундай қилиб, мамлакатда русларга қарашли клублар, болалар боғчалари ва тиббиёт муассасалари очилган. Рус қўшиқчилар ва қизиқчилари у ерда чиқиш қилмоқда, рассомлар эса русларга тегишли галереяларда ўз асарларини намойиш этмоқда.

Сербия Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2022 йил февралидан 2023 йил ўрталарига қадар 30 мингдан ортиқ россиялик Сербияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олган. Сербия расмийлари ўтган йиллар учун қиёсий маълумотларни келтирмади, бироқ жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин аҳоли оқими кескин ошганини айтди. Бу вақт ичида руслар Сербияда турли соҳаларда - Интернет хизматларидан тортиб меҳмонхона бизнеси ва спорт мактабларигача бўлган 11,1 минг корхонага асос солган.

Киритилди: 16:00 10.09.2024. Ўқилди: 4132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!