Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европанинг айни вақтдаги энг кучли футболчиси маълум бўлди. Бу Мбаппе, Кейн ёки Холанд эмас

Европанинг айни вақтдаги энг кучли футболчиси маълум бўлди. Бу Мбаппе, Кейн ёки Холанд эмас

"Бавария" вингери Майкл Олисе WhoScored таҳлилий портали талқинига кўра айни дамда Европанинг энг яхши футболчиси.

Сўнгги олтита ўйиндаги ҳаракатлари учун француз 8,73 балл тўплади - бу Европанинг топ-5 лигаларидаги барча ўйинчилар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Иккинчи ўринда "Барселона" вингери Ламин Ямал бормоқда. Каталония клуби юлдузининг ўйинларини таҳлилчилар 8,70 баллга баҳолаган. Кучли учликни "Бавария" форварди Харри Кейн (8,47) якунлаб берди.

Кейинги ўринда Мюнхен клубининг яна бир вакили - 8,10 балл тўплаган вингер Луис Диас бормоқда. Европанинг энг яхши 5 футболчиси қаторига "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе (7,93) ҳам кирди.

Киритилди: 17:31 24.01.2026. Ўқилди: 1556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар