Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европани қамраб олган аномал иссиқлик туфайли июн ойи охирида 10 000 дан ортиқ ўлим қайд этилди

Европани қамраб олган аномал иссиқлик туфайли июн ойи охирида 10 000 дан ортиқ ўлим қайд этилди


Бу ҳақда Европанинг Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўмагида фаолият юритувчи EuroMOMO ўлим ҳолатлари мониторинги дастури хабар берди.

Жазирама об-ҳаво билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг аксарияти 65 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган. Мутахассисларга кўра, аномал ҳарорат нафақат иссиқ уришига, балки юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларининг кучайишига ҳам олиб келади. Кекса ёшдаги инсонлар эса бундай хавф қаршисида энг заиф қатлам ҳисобланади.

Тадқиқот доирасида Европанинг 27 та давлати миллий статистикаси умумлаштирилган. Ҳисоботда алоҳида мамлакатлар бўйича батафсил рақамлар келтирилмаган. Июн ойининг сўнгги ҳафтасида “ўта юқори ортиқча ўлим кўрсаткичи” асосан Франция ва Белгияда кузатилгани қайд этилди.

Германиянинг Роберт Кох институти маълумотларига кўра, июн ойи охирига келиб мамлакатда жазирама иссиқдан тахминан 5 100 киши вафот этган. Уларнинг 4 310 нафари фақатгина 22 июндан 28 июнгача бўлган энг иссиқ ҳафтада ҳаётдан кўз юмган.

Буюк Британиядаги Лондон Империал коллежи тадқиқотида маълум қилишича, юн ойи охирида биргина Англия ва Ужлсда 2 700 га яқин одам жазирама қурбонига айланган. Айнан шу илмий жамоанинг ҳисоб-китобларига кўра, аномал иссиқлик тўлқини Европанинг 12 та йирик шаҳрида жами 2 300 га яқин кишининг умрига зомин бўлган. Иссиқ ҳаво туфайли энг кўп ўлим ҳолатлари Милан, Париж ва Барселонада қайд этилган.

Киритилди: 21:16 13.07.2026. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!