Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Европада олтита йўловчи самолёти бомба таҳдидига учради

Европада олтита йўловчи самолёти бомба таҳдидига учради

5 ноябр куни Европада олтита йўловчи самолёти бортида портловчи қурилма борлиги ҳақида хабарлар келиб тушди. Таҳдидлар сабаб айрим рейслар бошқа аэропортларга йўналтирилди.

Reuters агентлиги берган хабарга кўра, бомба қўйилгани ҳақидаги огоҳлантиришлар ортидан учта йўловчи самолёти Болгария аэропортларига, яна бири Белгия пойтахти Брюсселга қўнган.

Шунингдек, Финляндиянинг Хелсинки шаҳридан Италия пойтахти Римга йўл олган Finnair авиакомпанияси самолётига ҳам портловчи қурилма борлиги ҳақида таҳдид келиб тушган. Самолёт Италия ҳарбий-ҳаво кучлари кузатувида Рим аэропортига хавфсиз қўнган.

Ирландиянинг Aer Lingus авиакомпаниясига тегишли Дублин–Рим йўналишидаги самолёт эса бомба таҳдиди сабаб Франциядаги Эврё ҳарбий аэродромига йўналтирилган.

Франция ҳукумати самолёт хавфсиз қўнганини маълум қилган. Шундан сўнг тегишли хавфсизлик хизматлари томонидан текширувлар ўтказилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, келиб тушган таҳдидларнинг бирортаси тасдиқланмаган, самолётларда портловчи қурилмалар аниқланмаган.

Ҳодисалар Европанинг бир нечта мамлакатида бир вақтнинг ўзида авиация хавфсизлиги чораларини кучайтиришга сабаб бўлди.

Ҳозирча таҳдидларни кимлар юборгани ва улар ўзаро боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Киритилди: 17:57 05.11.2026. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар