Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европада мудофаа саноатининг ривожланиши узоқ муддатли даврда унинг иқтисодиётига жиддий зиён етказиши мумкин – Politico

 Европада мудофаа саноатининг ривожланиши узоқ муддатли даврда унинг иқтисодиётига жиддий зиён етказиши мумкин – Politico

"Бу ўсиш аллақачон юқори даражада бўлган давлат қарзлари ҳисобига амалга оширилади. Ҳарбий техника ва қуроллар ишлаб чиқарилиши ЯИМ кўрсаткичларида ҳисобга олинади, аммо ерга кўмилган мина ёки казармада ғилоф остида турган гаубицалардан узоқ муддатли самарадорликни кутиб бўлмайди. Улар босқиндан ҳимоя қилиб, тизимнинг ЯИМ ишлаб чиқаришини таъминлаши мумкин, аммо якуний иқтисодий натижаларга қўшган ҳиссасини миқдорий баҳолаш қийин", дейилади мақолада.

Бошқа томондан, инвестициялар охир-оқибат фуқаролик иқтисодиётида қўлланиладиган технологик инновацияларга олиб келиши ва унумдорликни ошириб, ўзини оқлаши мумкинлигига умид бор. Бироқ қисқа муддатли даврда иқтисодий босим муқаррар бўлиб, бошқа харажатларни қисқартиришни талаб қилади.

"Биз ҳеч қачон Хитой каби стратегик рақибдан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқара олмаймиз. Биз операцияларни улар билан солиштирганда 10, ҳаттоки 100 баравар самаралироқ ўтказишни ўрганишимиз керак", — дея фикр билдирди Comand AI мудофаа компанияси ҳаммуассиси Луик Мужол.

Киритилди: 15:13 20.05.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!