Европа Иттифоқида газ омборларининг тўлганлик даражаси тахминан 75 фоизни ташкил этмоқда. Bloomberg маълумотига кўра, бу 2009 йилдан буён йилнинг ушбу даври учун қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.
Германияда эса газ захиралари омборлар сиғимининг 61 фоизидан сал кўпроғини ташкил қилмоқда.
Қишда газ таъминоти билан боғлиқ хавотирлар фонида Европада табиий газ нархи 2022 йилдан бери илк бор мегаватт-соатига 97 евродан ошгани хабар қилинмоқда.