Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европада газ нархи 20 фоизга ошди

Европада газ нархи 20 фоизга ошди

Душанба куни савдолар очилиши билан Европада газ нархи 20 фоизга қимматлашди. Бу ҳолат АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари фонида кузатилмоқда.

Brent нефтининг нархи биржадан ташқари савдоларда 10% га кўтарилиб, бир баррель учун тахминан 80 долларга етди, деб хабар беради DW

Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига кўра, Нидерландияда жойлашган Европа газ бозорининг асосий савдо майдонида газ нархи минг куб метр учун тахминан 470 долларгача (ёки 1 МВт-соат учун 38,67 евро) кўтарилди.

Таҳлилчилар нефт нархининг ўсиши ортидан газ ҳам янада қимматлашиши мумкинлигини таъкидламоқда.

— Ҳарбий ҳужум нефть нархларини қўллаб-қувватласа-да, ҳал қилувчи омил Ҳормуз бўғозининг ёпилиши ҳисобланади. Биз дам олиш кунларидан кейин нарх бир баррель учун 100 долларга яқинлашишини ва агар сув йўли ёпиқ бўлиб қолса, ундан ошиб кетишини кутмоқдамиз, — деди ICIS таҳлилий компанияси вакили Аджай Пармар.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!