Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европада энг илиқ январь ойи кузатилди

A A A
Европада энг илиқ январь ойи кузатилди

"Кутилмаган юқори ҳарорат: Европада январь кузатув тарихидаги учинчи энг илиқ ой бўлди", – дейилади Евроиттифоқнинг Ерни кузатиш бўйича Copernicus дастури тарқатган хабарда.

Европанинг катта қисмида, жумладан, Болқонда ва Шарқий Европада ҳаво ҳарорати ўртачадан юқори бўлди, дея маълум қилган Copernicus. Бундан ташқари, ҳароратнинг кўтарилиши АҚШ шарқида, Канада ва Мексикада ҳамда Россия ғарбида ҳам кузатилган.

Шунга қарамай, Сибирда ҳарорат ўртачадан паст бўлгани қайд этилган, шунингдек, Афғонистон, Покистон ва унга қўшни бўлган мамлакатлар ҳамда Австралияда ҳам ҳарорат пасайгани кузатилган.

Ташкилотнинг ёзишича, қайд этилган мазкур ҳарорат сайёрамизнинг кўплаб ҳудудларида иқлим ўзгариши билан боғлиқдир ва бу ҳам келажакдаги кутилмаган ҳолатлардан огоҳлантириш ҳисобланади.

Киритилди: 07:38 09.02.2023. Ўқилди: 1657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!