Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа йўлига расмий старт: Арманистон ЕИга қўшилиш жараёнини бошлади

Европа йўлига расмий старт: Арманистон ЕИга қўшилиш жараёнини бошлади

Арманистон президенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бу ҳақда Арманистон президенти Ваагн Хачатуряннинн матбуот хизмати маълум қилди.

2025 йил январ ойи бошларида Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши ҳақидаги ҳужжатни маъқуллаган эди. Март ойи охирида эса ушбу қарор парламент томонидан ҳам тасдиқланди.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян ушбу қонун қабул қилинган тақдирда ҳам бу мамлакатнинг тўғридан-тўғри Европа Иттифоқига аъзо бўлишини англатмаслигини таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, бу масала бўйича якуний қарор фақат умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши мумкин.

Киритилди: 20:11 04.04.2025. Ўқилди: 959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!