Еврокомиссиянинг ижрочи вице-президенти Хенна Вирккуненга ҳокимият органлари ёшни текшириш тизимларини VPN орқали четлаб ўтиш ҳолатларига қандай тўсқинлик қилмоқчи эканлиги ҳақида савол берилди.
Вирккунен ўз жавобида VPN хизматларини тақиқлаш ҳақида тўғридан-тўғри баёнот бермади. Бироқ, у ҳукумат вояга етмаганларнинг тақиқланган контентга киришини қийинлаштирадиган "анча барқарор ечимлар" яратиш устида ишлаш ниятида эканини айтди.
Гап, айниқса, порнографик сайтлар учун "жуда ишончли" механизмларни жорий этиш ҳақида кетмоқда. Бундан кўзланган мақсад — 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларнинг бундай ресурсларга кириш имкониятини бутунлай истисно қилишдир.
Келажакда Европа VPN хизматлари мижозлардан ёшни тасдиқловчи ҳужжатларни сўраши эҳтимолдан холи эмас, шунда фойдаланувчилар ўз мамлакатларида белгиланган ёшдан кичик тақиқ мавжуд бўлса, ижтимоий тармоқларга кира олмайдилар.