Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Украинадан ўрнак олсин: Европа урушдан қочмоқчи бўлса, урушга тайёргарлик кўриши керак

Европа Украинадан ўрнак олсин: Европа урушдан қочмоқчи бўлса, урушга тайёргарлик кўриши керак

Европа Иттифоқи ҳарбий-саноат комплексини ривожлантиришда Украинадан ўрнак олиши лозим – ЕИнинг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс.

Унинг фикрига кўра, Украина Европа хавфсизлик таянчига айланаши мумкин.

"Бизга минглаб танклар, зирҳли машиналар, артиллерия тизимлари, инновацион жанговар воситалар етишмаяпти. Стратегик авиация самолётлари, ёқилғи қуйиш самолётлари, ҳаво ва ракетага қарши мудофаа қалқони керак, шунингдек, шимоли-шарқий чегараларни мустаҳкамлаш зарур. Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш ҳам устувор вазифа бўлиб қолмоқда", — дея таъкидлади Европа комиссари Берлиндаги халқаро анжуманида.

Кубилюснинг маълум қилишича, Россия ҳарбий мақсадларга ялпи ички маҳсулотнинг 9 фоизини, Европа Иттифоқи мамлакатлари эса ўртача 2 фоиздан камроқ маблағ сарфлайди.

"Жорий йилда Россиянинг ҳарбий бюджети Европа Иттифоқининг барча давлатлари мудофаа харажатларидан кўпроқ бўлади. Агар Европа урушдан қочмоқчи бўлса, урушга тайёргарлик кўриши керак", — дея қўшимча қилди Кубилюс.

Киритилди: 22:20 22.03.2025. Ўқилди: 1176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!