АҚШ таклиф қилган 28 бандлик тинчлик режаси Европа томонидан Россияга ортиқча ён босиш сифатида кўрилмоқда. Германия канцлери эса Украина парчаланиши бутун қитъа учун хавфли оқибатларга олиб келишини айтди.
Европа давлатлари режанинг 4 та бандини ўзгартиришни талаб қилмоқда:
➖ Донбасс ва Қримни Россияга бериш таклифи қабул қилинмайди. Украина армиясини қисқартириш — уни заифлаштириб қўйиши мумкин;
➖ Хавфсизлик кафолатлари — Россиянинг ваъдаларига ишонч паст;
➖ Россия ва АҚШ манфаатлари кўзланган молиявий бандлар — қайта кўриб чиқилиши керак;
➖ Европа Иттифоқи вакиллари тинчлик режаси устида ишлашга тайёрлигини билдирган, аммо Украина манфаатлари инобатга олиниши шартлигини таъкидлаган.