Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европа Трамп таҳдидларига якдил жавоб беради

Европа Трамп таҳдидларига якдил жавоб беради

Европа давлатлари Трампнинг таҳдидларига якдил жавоб берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Duetsche Welle хабар берди.

Нашр хабарига кўра, Германия ва Европанинг яна етти давлати АҚШ президенти Доналд Трампнинг савдо божлар жорий этиш ҳақидаги таҳдидларига жавоб якдил ва мувофиқлаштирилган бўлишини билдирган. Германия ҳукумати матбуот хизмати тақдим этган қўшма баёнотда, бундай таҳдидлар Трансатлантик муносабатларга путур етказиши ва Гренландия атрофидаги вазиятнинг хавфли даражада кескинлашувига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

Баёнотда таъкидланишича, NATO аъзолари сифатида ушбу давлатлар Арктикада хавфсизликни мустаҳкамлашни умумий Tрансатлантик вазифа деб ҳисоблайди.

"Биз суверенитетимизни ҳимоя қиламиз ва Дания Қироллиги ҳамда Гренландия халқи билан доим биргамиз", дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Доналд Трамп Дания, Финляндия, Франция, Германия, Нидерландия, Норвегия, Швеция ва Буюк Британиядан АҚШга олиб кириладиган товарларга 1 февралдан 10 фоизлик тариф жорий этилишини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, 1 июндан бож ставкалари 25 фоизгача оширилади. Трамп бу чоралар Гренландияни сотиб олиш бўйича келишувга эришилмагунча амал қилишини таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 10:42. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!