Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса, АҚШ билан “трансатлантик муносабатларнинг eҳтимолий узиб қўйилишига тайёрланмоқда

Европа Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса, АҚШ билан “трансатлантик муносабатларнинг eҳтимолий узиб қўйилишига тайёрланмоқда

Европа Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса, АҚШ билан “трансатлантик муносабатларнинг eҳтимолий узиб қўйилишига тайёрланмоқда. Бу ҳақда Тhe Washington Post хабар берди.

Нашр журналистлари Европанинг бешта давлатидан 15 нафар сиёсатчи, дипломат ва таҳлилчи билан суҳбатлашиб, сайловда ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, Европа АҚШ билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга ҳозирлик кўрмоқда, деган хулосага келди.

"Шу билан бирга, европалик расмийларнинг хавотирлари асосан Трампга қаратилган", деб ёзади Тhe Washington Post.

Газета суҳбатдошлари "Трампдан ҳимояланиш чораларини, жумладан, Украинани қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишаётганини" таъкидладилар. Нашр бундай чоралар қаторида Европа расмийларининг АҚШдаги сайлов олдидан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишга уринишларини ҳам тилга олади.

Киритилди: 09:30 04.11.2024. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!