Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Европа Россияга қўйилган санкцияларни юмшатишдан бош тортди. Москва эса...

Европа Россияга қўйилган санкцияларни юмшатишдан бош тортди. Москва эса...

Европа Россияга қўйилган санкцияларни юмшатишдан бош тортди. Москва эса уларни бекор қилишни денгизда ўт очишни тўхтатиш шарти деб атаганди.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Европа давлатлари санкцияларни кучайтириш йўлларини муҳокама қилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу АҚШ ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва Россияни музокаралар столига ўтқазиш учун амалга оширилмоқда.

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам учрашув натижалари бўйича ўз муносабатини билдириб, Европа етакчилари Украинага бир нечта давлатнинг "кафолат гуруҳлари"ни жўнатиш имконини кўриб чиқаётганини айтди. Унга кўра, бу ҳарбийлар тинчликпарвар кучлар эмас, улар тўқнашув нуқталарида эмас, балки Украина ҳудудининг стратегик минтақаларида жойлаштирилади.

Саудия Арабистонида ўтган музокаралардан сўнг АҚШ ва Украина Қора денгизда вақтинчалик оташкесимга келишиб олганини эълон қилди. Бироқ Россия бундай келишувга фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларига қўйилган санкциялар бекор қилиниб, “Россельхозбанк” SWIFT тизимига қайта уланганидан кейингина рози бўлишини билдирди.

Киритилди: 20:34 27.03.2025. Ўқилди: 4726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!