Европа Иттифоқи RFE/RL «Озодлик радиоси» фаолиятини давом эттириш учун 5,5 млн евро ажратади. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар бўйича комиссари Кая Каллас маълум қилди.
Унинг айтишича, бу маблағ «Озодлик радиоси»нинг мустақил журналистикаси учун фавқулодда, қисқа муддатли молиявий кўмак сифатида қаралади. Халқаро дипломатия раҳбари буни «муҳим фаолиятни сақлаб қолиш учун кафолат механизми» деб таърифлади.