Европа Комиссияси Украинага ёрдам жамғармаси доирасида тафтиш комиссиясини тузди. Бу ҳақдаги тегишли қарор Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилди.
Мазкур орган Украина расмийларига Киевга кўрсатилган ёрдамдан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек, фирибгарлик, коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда ёрдам бериши учун мўлжалланган. У уч аъзодан иборат бўлган ҳолда Брюсселдан туриб фаолият олиб боради.
Ҳужжатда айтилишича, Украидаги коррупцияга қарши курашувчи янги орган Еврокомиссияга доимий ҳисобот бериб туради. Ушбу антикорруцион ташкилот 2028 йил 30 июнгача бўлган муддат давомида уч аъзодан иборат бўлиши белгиланган. У Брюсселдан туриб ишлашига қарамай, алоҳида котибияти Киевда жойлашиши назарда тутилган.