Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен оғир пневмония билан касалланган, натижада у январь ойининг дастлабки икки ҳафтасида ўз вазифаларини бажармайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи вакили Стефан де Кеерсмакер маълум қилди.
Шу тариқа, Еврокомиссия раҳбари 3 январь куни Польшанинг Европа Иттифоқига раислиги бошланиши маросимида Варшавада бўлмайди.
Шунингдек, Урсула фон дер Ляйеннинг бетоблиги туфайли дастлаб 9-10 январь кунлари Гданскда режалаштирилган Еврокомиссия йиғилиши кейинроқ ўтказилиши хабар қилинган.