АҚШ жорий йилда Европа Иттифоқи маҳсулотларига қўйилган бож ва тарифлар орқали €100 миллиард йиғиши мумкин. Бу ҳақда Европа Комиссиясининг савдо сиёсати ва иқтисодий хавфсизлик бўйича комиссари Марош Шефчович Европарламент сессиясида маълум қилди.
“Бож йиғиш нуқтаи назаридан бу жуда катта сумма бўлади. 2024 йилда АҚШ Европа Иттифоқи товарларидан €7 миллиард бож олган. Европа Комиссиясининг прогнозига кўра, агар АҚШда ҳозир олиб борилаётган антидемпинг текширувлари натижасида барча режалаштирилган божлар кучга кирса, 2025 йилда бу сумма €100 миллиардгача етиши мумкин. Бу ҳеч қандай ҳолда қабул қилиб бўлмайди”, — деди Шефчович.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда АҚШ ЕИ экспортининг 70 фоизига 10% дан 25% гача бож қўйган ва бу кўрсаткични 97% гача оширишни режалаштирмоқда.