Европа кенгаши раиси Антониу Кошта расмий ташриф билан Украина пойтахти Киевга келди. У 24 август куни Киевда бўлиб ўтадиган "Хоҳловчилар коалицияси" йиғилишида ҳам иштирок этади.
Кошта Киевга келгани ҳақида X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Мен ЕИ томонидан кўрсатилаётган ўзгармас қўллаб-қувватлашни яна бир бор таъкидлаш учун шу ердаман", — деб ёзди Европа кенгаши раиси.
Коштанинг Киевга ташрифи Украина Мустақиллик куни муносабати билан амалга оширилмоқда. Украина пойтахтига Европа давлатларининг бошқа бир қатор раҳбарлари ҳам келган.