Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.
Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакети ва Украинага 90 миллиард евро кредит бериш тўғрисидаги қарорини блоклаб қўйди , дейилади Евопа Иттифоқи саммитидан кейинги коммюникеда .
" Европа Кенгаши Украинага оид сўнгги воқеаларни муҳокама қилди. ЭУCО 2/26 ҳужжатида баён этилган матн 25 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан қатъий қўллаб-қувватланди", дейилади ҳужжатда.
Баёнотда Европа Кенгаши ушбу масалага кейинги йиғилишида қайтади, дейилади.