Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқининг 19-санкциялар пакетига “соя флоти”нинг юздан ортиқ кемалари, АвтоВАЗ ва “Красмаш” киритилди — The Insider

Европа Иттифоқининг 19-санкциялар пакетига “соя флоти”нинг юздан ортиқ кемалари, АвтоВАЗ ва “Красмаш” киритилди — The Insider

Россияга нисбатан янгиланган санкциялар рўйхатининг тафсилотлари очиқланди.

Ҳужжатларнинг бирида жами 42 та Россия, Хитой ва Ҳиндистон компанияси санаб ўтилган. Россияда рўйхатдан ўтган компаниялар орасида Татаристондаги “Алабуга” махсус иқтисодий зонасидаги “Соллерс” автомобил йиғиш корхонаси ҳам бор. Европа Иттифоқи, шунингдек, “Абсолют банк”, “МТС-банк”, “Алфа-банк”, “Земский банк” ва “Истина” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан молиявий операцияларни тақиқлади.

Янги рўйхатга “соя флоти”нинг яна 118 та кемаси киритилган. Европа Иттифоқи томонидан эълон қилинган яна бир ҳужжатда Россиянинг 45 та компанияси ва 22 нафар жисмоний шахс номи кўрсатилган. Улар орасида Олий иқтисодиёт мактаби ректори Никита Анисимов ва Дмитрий Медведевнинг Хавфсизлик кенгаши раис ўринбосари лавозимидаги ёрдамчиси Олег Осипов ҳам бор.

Санкция остидаги компаниялар қаторига АвтоВАЗ, “Сармат” ракета комплексларини ишлаб чиқарувчи Красноярск машинасозлик заводи ҳамда Россия танкерларига Аруба, Кюрасао ва Сент-Мартин давлат тузилмаларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар берган учта фирма ҳам киритилган.

Европа Иттифоқи, шунингдек, Россиянинг махсус иқтисодий зоналарига (улар орасида “Алабуга” ва “Технополис” ҳам бор) сармоя киритишни тақиқлади ва 2027 йил 1 январдан бошлаб Россия суюлтирилган табиий газини сотиб олиш, импорт қилиш ва Европа Иттифоқи ичида узатишни ман этди.

Киритилди: 17:21 23.10.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!