Жозеп Боррел бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги учрашуви бошланишидан олдин айтиб ўтди.
"Бугун Европа Иттифоқи давлатлари Грузияга нисбатан ҳеч қандай аниқ қарорлар қабул қилмаяпти, биз вазиятни ва мумкин бўлган чора-тадбирларни муҳокама қиламиз. Аммо Европа тинчлик жамғармасининг молиявий ёрдами, юқори сиёсий даражадаги алоқалар ва молиявий ёрдам тез орада чекланиши мумкин", — дея таъкидлади Боррел.