Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқидаги энергетик инқироздан кўрилган зарар 500 миллиард еврога етди

Европа Иттифоқидаги энергетик инқироздан кўрилган зарар 500 миллиард еврога етди

Bruegel таҳлилий маркази маълумотларига қараганда, Европадаги энергетика инқирозидан кўрилган зарар 500 миллиард еврога яқинлашмоқда.

Энергетика инқирозини юмшатиш харажатларидан Европа давлатларининг бюджет юки ўсишда давом этмоқда. Европа Иттифоқи мамлакатлари энергия инқирозининг истеъмолчилар ва бизнесга таъсирини юмшатиш учун аллақачон 314 миллиард евро ажратган. Буюк Британия 178 миллиард евро ажратди.

Энергетика инқирози оқибатларини бартараф этиш харажатлари ҳозирда Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулотининг 1,7 фоизига етди. Аниқлик киритилишича, бу биринчи навбатда Европа мамлакатлари тезлашиб бораётган инфляцияга дуч келаётгани ва иқтисодий кўринишнинг хиралашгани билан боғлиқ.

Bruegel тадқиқотчиси Симоне Тальяпьетрнинг фикрича, энергия инқирози харажатларининг ошиши Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги иқтисодий тафовутни чуқурлаштиришга таҳдид солмоқда.

Европа ҳукумати энергетика инқирозидан чиқиш учун фавқулодда вазият режасини муҳокама қилмоқда. Энергия компанияларидан тушган фойдани ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар ва корхоналарга ўтказиш, электр энергияси нархини чеклаш ва истеъмолни камайтириш варианти кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 15:55 22.09.2022. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!