Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Европа Иттифоқи ХАМАСга қарши санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда

A A A
Европа Иттифоқи ХАМАСга қарши санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи 7 октябр куни Исроилга қилинган ҳужум учун ХАМАС вакилларига қарши санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда.

“Репорт”нинг ёзишича, бу ҳақда ЕИнинг юқори мартабали вакили 27 та ҳамжамият мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг 13 ноябр куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашуви арафасида журналистларга маълум қилган.

“Биз ҲАМАСга қарши қўшимча чораларга очиқмиз. Бунга шахсларни қора рўйхатга киритиш ҳам киради”, деди у.

Дипломатнинг сўзларига кўра, 13-ноябр куни бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Яқин Шарқдаги вазият диққат марказида бўлади:

“Вазирлар Ғазо урушида нима бўлганини ва Европа Иттифоқининг ўрта муддатли истиқболда қандай қадам ташлашини баҳолайди”.

Киритилди: 23:14 10.11.2023. Ўқилди: 2638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!