Европа Иттифоқи ва Япония стратегик ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ЕИ дипломатик хизмати раҳбари Хосеп Боррель Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди.
"Бугун биз Европа Иттифоқи-Япония стратегик ва мудофаа ҳамкорлиги якунланганини эълон қиламиз. Бу Европа Иттифоқининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлат билан тарихда тузган биринчи шундай ҳамкорлик дастуридир”, — деди Европа дипломатияси раҳбари.
Япония ташқи ишлар вазири Такэси Ивая айтганидек, келишув мудофаа ва хавфсизлик соҳаларига тегишли. Бундан ташқари, томонлар стратегик шериклик шартномасини туздилар.