Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидги савдо урушидан қочиб бўлмайди

Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидги савдо урушидан қочиб бўлмайди

Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари Хосеп Боррел Хитой билан савдо урушининг бошланишини амалда муқаррар деб ҳисоблашини айтди.

«Биз содда бўлмаслигимиз керак, биз [Хитой билан] савдо урушига киришишдан манфаатдор эмасмиз, лекин, баълки бунинг олдини олиб бўлмайди», - дея унинг сўзларини келтиради Соутҳ Чина Морнинг Пост .

Аммо у, шунингдек, Европа Хитой билан тизимли қарама-қаршиликка киришмаслиги ёки унинг ўсишини чекламаслиги кераклигини қўшимча қилди.

20 август куни Еврокомиссия Хитой электромобилларига бож жорий этилишини эълон қилди. Расмий Брюсселнинг позициясига кўра, ушбу тарифлар Пекин Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчиларига гўёки тақдим этаётган «ноқонуний субсидиялар» бўйича ўтказилган текширув натижалари асосида қўлланилган. Хитой Савдо вазирлиги ЭК қарорини «ноҳақ рақобат» намунаси деб ҳисоблади.

Киритилди: 16:13 25.08.2024. Ўқилди: 1711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!