Газета манбаларининг айтишича, Европа етакчилари бир неча кун ичида ушбу режани ишлаб чиқишни режалаштирмоқда ва Украинани АҚШ режасидан кўра ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Европаликлар Трампни режасини “Украинанинг таслим бўлиши” деб атамоқда ва Вашингтондаги алоқаларидан фойдаланиб, АҚШ маъмуриятини бу таклифдан қайтаришга уринмоқда.
Шунингдек, бугун АҚШ давлат котиби Марко Рубио Трампнинг тинчлик ташаббусни Европа расмийлари билан муҳокама қилиши кутилмоқда.