Ирландия Маъмулотларни ҳимоя қилиш комиссияси TikTok ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компаниясини 530 миллион евро жаримага тортди.
Қайд этилишича, жарима TikTok европаликларнинг шахсий маълумотларини Хитойга ноқонуний равишда юборгани ва фойдаланувчилар билан етарлича шаффоф бўлмагани сабаб белгиланган.
Компания маълумотларни Хитойга ўтказгани учун 485 миллион евро ва махфийлик сиёсатида шаффофлик йўқлиги учун 45 миллион евро жаримага тортилди.
Комиссия маълумотларига кўра, компания TikTokʼнинг европалик фойдаланувчилари маълумотларини Хитойдаги серверларда сақлаган, натижада ХХР ҳукумати улардан фойдаланиш имкониятини қўлга киритган бўлиши мумкин. Бу европаликларга оид маълумотларни бошқа давлатлар ҳукуматларига беришни тақиқловчи ЕИ қоидаларига зид ҳисобланади.
Бу жарима Ирландия регулятори томонидан қўлланилган энг йирик жарималар орасида учинчи ўринни эгаллади.
TikTok вакиллари регулятор қарори устидан шикоят киритишларини билдириб, улар ҳеч қачон Хитой ҳукуматидан Европа фуқароларига оид маълумотларни тақдим этиш бўйича сўров олмагани ва бундай маълумотларни ҳеч кимга тақдим этмаганини маълум қилган.