Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очишга тайёр

Европа Иттифоқи Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очишга тайёр

"Сурияда “вакуум” қолмаслиги керак, у ерда Европа Иттифоқининг мавжудлиги зарур", деди Европа Иттифоқи дипломатик департаменти раҳбари Кая Каллас. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг Сурия бўйича элчиси Михаэл Онмахт яқинда мамлакатнинг янги раҳбарияти билан “биринчи алоқаларни” ўрнатган.

Калласнинг фикрича, тўлиқ мулоқот шарти Сурияни Россия ҳарбий базаларидан тозалаш бўлиши керак. Ушбу объектлар орқали Россия Африка ва “Глобал жанубдаги” бошқа мамлакатларда фаолият юритмоқда, бу эса "Европа хавфсизлиги учун ҳам ташвиш уйғотади", дея қўшимча қилди Каллас.

Киритилди: Бугун 01:08. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!