Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи суди Россияга нақд евро олиб кириш тақиқланганини тасдиқлади

Европа Иттифоқи суди Россияга нақд евро олиб кириш тақиқланганини тасдиқлади

Европа суди Россияга нақд евро олиб киришни тақиқлашни қонуний деб топди, гарчи улар тиббий мақсадлар учун мўлжалланган бўлса ҳам.

Бу ҳақда ТАСС Европа суди қарорига таяниб ёзмоқда.

"Россияга Европа Иттифоқи мамлакатларининг евро ёки бошқа валюта купюраларини олиб киришга қўйилган тақиқ ушбу маблағлар соғлиқни сақлаш хизматларини тўлаш учун мўлжалланган ҳолатлар учун ҳам амал қилади," - дея суд қароридан иқтибос келтиради агентлик.

Бунга 2023 йилда Германиядаги божхонада содир бўлган воқеа сабаб бўлган. Франкфурт-Майн шаҳрида Россияга транзит билан кетаётган йўловчидан стоматология хизмати учун тўлов қилиш мақсадида ўзи билан олиб кетаётган 15 минг евро мусодара қилинди.

Аниқлик киритилишича, божхоначиларнинг хатти-ҳаракатлари суд томонидан Европа Иттифоқининг 2022 йил март ойидаги санкция қонунчилиги асосида қонуний деб топилган.

Киритилди: 18:02 30.04.2025. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!