Европа Иттифоқи Россия дипломатлари учун ҳаракатланиш эркинлигини сезиларли даражада чекловчи янги қоидаларни қабул қилди.
Янги тартибга кўра, Россия дипломатлари Шенген ҳудуди ва ЕИга аъзо давлатларга, ҳатто транзит орқали сафар қилганда ҳам, ўз йўналишлари ҳақида олдиндан ваколатли органларга хабар бериши шарт.
Россия томони бу қарорни “босим ўтказишга қаратилган сиёсатнинг навбатдаги чораси” деб баҳолади.