Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Россияга қарши денгиз транспорти хизматларини тақиқлайди

Европа Иттифоқи Россияга қарши денгиз транспорти хизматларини тақиқлайди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг режалаштирилган 20-пакетининг бир қисми сифатида Россия нефтининг нархини денгиз транспорти хизматларига тақиқ билан алмаштиришни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, агар ушбу чора Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланса, Европа компанияларига Россия нефтининг нархидан қатъи назар, уни жўнатувчиларга молиявий, ҳуқуқий, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатиш тақиқланади. Таъкидланишича, санксиялар қабул қилиниши учун барча Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг розилиги талаб қилинади.

Кейинги санкциялар пакетининг бир қисми сифатида Европа Иттифоқи Россия банклари ва нефть компанияларига, шунингдек, Брюссел санкциялардан қочишда гумон қилаётган бошқа мамлакатлардаги молия институтларига қарши янги чекловларни ҳам кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Bloomberg.

"Блок шунингдек, биринчи марта санкцияларга қарши механизмни жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда", дейилади нашрда.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!