Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакетини 24 февралга қадар тақдим этиши мумкин.
Бу ҳақда Euractiv нашри номи ошкор этилмаган дипломатга таяниб хабар бермоқда.
"Финляндия ва Швеция Еврокмиссияни Россияга ҳашаматли буюмлар экспортини тақиқлашга, рус нефт танкерларига техник хизмат кўрсатишни ман этишга ҳамда Россиядан ўғитлар импорти бўйича ЕИ квоталарини қисқартиришга чақирди", дея ёзмоқда Euractiv.