Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкциялар пакетини маъқуллади.
Бу ҳақда ЕИ ташқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у соя флоти деб аталадиган 200 га яқин кемаларга қарши қаратилган. Каллас РФга қарши янги чекловлар устида иш олиб борилаётганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга Буюк Британия ҳам Россия қарши санкция рўйхатини 82 та позицияга кенгайтирди.