Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакетини қабул қилди. Санкция рўйхатига 116 нафар жисмоний ва юридик шахс киритилган.
Чекловлар, шунингдек, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларининг 61 компаниясини Россияга Украина билан урушда қўлланилган икки мақсадли технологияларни етказиб беришга таъсир қилди.
Янги чекловлар Россиядан суюлтирилган газни реэкспорт қилишни тақиқлашни ҳам ўз ичига олади, бироқ Европа давлатлари Россиядан суюлтирилган газ сотиб олишда давом этади.