Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Гренландия сабабли АҚШ компанияларига санкция жорий қилмоқчи

Европа Иттифоқи Гренландия сабабли АҚШ компанияларига санкция жорий қилмоқчи

Европа Иттифоқи АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландияни қўшиб олиш ниятидан қайтмаса, Америка корпорацияларига қарши санкциялар жорий этишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Sunday Telegraph ҳафталик газетаси хабар берди.

The Telegraph нашрига кўра, чекловлар Мета, Google, Microsoft ва X каби йирик корпорацияларни қамраб олиши мумкин. Бундан ташқари, Америка банклари ва бошқа молиявий ташкилотлар ҳам чекловлар остида қолиши мумкин.

Нашр манбасига кўра, экстремал чоралар сифатида, Европа давлатлари ҳам ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари фаолияти тўхтатилиши мумкин бўлган сценарийни истисно қилмаяпти.

Бу вақтда Буюк Британия Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари билан оролнинг АҚШга қўшилишининг олдини олиш учун Гренландияда НАТО миссиясини жойлаштириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Киритилди: 21:47 11.01.2026. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!