Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи Brexit бўйича Буюк Британияга ён беришга тайёр

Европа Иттифоқи Brexit бўйича Буюк Британияга ён беришга тайёр

Европа Иттифоқи Brexitга алоқадор масалалардан бири муҳокама қилинадиган музокараларда Буюк Британияга ён беришга рози.

"The Times" газетасининг хабар беришича, ЕИ дипломатик манбалари Брюссель Шимолий Ирландия Aссамблеясига (бир палатали парламент) минтақанинг Brexitдан кейин Европа Иттифоқи стандартларига қанча вақт амал қилиши кераклигини ҳал қилиш ҳуқуқини беришга тайёрлигини таъкидлаган.

"Европа Иттифоқи Brexit битимини муҳокама қилишда Буюк Британияга имтиёз беришга тайёр, Шимолий Ирландия Aссамблеясига олдиндан белгиланган муддат тугаганидан кейин янги "бэкстоп" режимини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишга имкон берадиган механизмни яратишга розилик бермоқда", деб ёзади газета.

Нашр манбаларига кўра, Брюссель Brexit бўйича имтиёз эвазига Лондонга Ирландия денгизида ягона божхона чегараси тўғрисидаги келишувни таклиф қилмоқда.

Киритилди: 21:30 09.10.2019. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!