Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи авиация ёнилғисининг эҳтимолий тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Европа Иттифоқи авиация ёнилғисининг эҳтимолий тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган брифингда Еврокомиссия расмий вакили Анна-Кайса Итконен маълум қилди.

У ЕИнинг хавотири Ҳўрмуз бўғози атрофидаги вазият билан боғлиқлигини таъкидлади.

"Агар Ҳўрмуз бўғозидаги ҳозирги вазият давом этса, Еврокомиссия комиссия мувофиқлаштирилган чораларни кўришга тайёр бўлади”, дейди Итконен.

Еврокомиссия вакилининг аниқлик киритишича, Европа нефтни қайта ишлаш заводлари минтақанинг авиаёнилғига бўлган эҳтиёжининг қарийб 70 фоизини таъминлайди, қолган қисми эса импорт ҳисобига қопланади. Шу билан бирга, у тўлиқ тақчиллик юзага келишига асос йўқлигини қайд этган, чунки жаҳон бозорига янги ҳажмдаги ёнилғи кириб келишда давом этмоқда.

Шунингдек, у Евроиттифоқда қонунчиликка мувофиқ шакллантирилган стратегик захиралар мавжудлигини қўшимча қилган. ЕИга аъзо давлатлар камида 90 кунга етадиган нефт ва нефт маҳсулотлари, жумладан, авиакеросин захирасига эга бўлишлари шарт.

Киритилди: 22:01 18.04.2026. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!