Европа Иттифоқи АҚШ билан давом этаётган савдо музокаралари фонида Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғига оид терговни тўхтатмоқда.
Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар берди.
"Буларнинг барчаси бир-бирига боғлиқ", деди газетага хабардон амалдор иқтибос келтирган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ тергов натижаларини ёзда эълон қилиши керак эди, бироқ бу муддатни ўтказиб юбориши мумкин. Financial Times (FT)нинг қайд этишича, қарор Вашингтон ва Брюссел ўртасидаги савдо музокараларининг боришига боғлиқ, чунки ҳеч ким АҚШ президенти Дональд Трампни хафа қилишни ва трансатлантик савдо можароларини кучайтирмоқчи эмас.
Европа Иттифоқининг Х бўйича тергови 2023 йил декабрида бошланган. ЕК компанияни Интернет-ресурс операторларини Европа Иттифоқида тақиқланган деб белгиланган контентни суд қарорисиз олиб ташлаш мажбуриятини қўювчи Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилмоқда.
4 апрель куни Financial Times (FT) нашри манбаларга таяниб, европалик тартибга солувчилар Х ижтимоий тармоғига 1 миллиард доллардан ортиқ жарима солишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Х га нисбатан навбатдаги текширув ўтказмоқда. Қайд этилишича, унинг доирасида Х фойдаланувчи контентига аралашмаганлиги сабабли ижтимоий тармоқ ЕИда нафрат уйғотиш ва дезинформация маркази сифатида қаралмоқда.