Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг отаси Сийм Каллас 22 август кечаси 78 ёшида вафот этди.
Каллас бу янгиликни ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Мен бугун кечқурун азиз отам вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламан", деб ёзган у.
У Ислоҳотлар партиясининг асосчиси, 2002 йилдан 2003 йилгача Эстониянинг собиқ бош вазири ва Европа Комиссиясининг собиқ вице-президенти (2004 йилдан 2014 йилгача) бўлган.
Эстония мустақилликка эришгандан сўнг, Каллас Эстония банки президенти лавозимида ишлаган, кроннинг жорий этилиши ва 1992 йилги валюта ислоҳотига тайёргарлик кўришни назорат қилган.