Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Европа дипломатияси раҳбари: "Европа Иттифоқи кенгаши Украина олдидаги хавфсизлик мажбуриятларини муҳокама қилади"

Европа дипломатияси раҳбари: "Европа Иттифоқи кенгаши Украина олдидаги хавфсизлик мажбуриятларини муҳокама қилади"

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг маълум қилишича, Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши Европа Иттифоқининг хавфсизлик бўйича мажбуриятларига бағишланади.

"Европа Иттифоқи Кенгашининг навбатдаги йиғилишида биз Европа Иттифоқининг хавфсизлик бўйича мажбуриятларини муҳокама қиламиз ва Украинанинг ҳарбий салоҳиятига қўшган ҳиссамизни ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинади", — деб ёзди Боррелл ижтимоий тармоқда.

Европа дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, бир кун аввал "Россия Украина шаҳарларига икки ой ичида энг йирик ракета зарбасини берди".

Боррел Украина қуролли кучларини, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш зарурлигини билдирди.

Киритилди: 11:51 10.12.2023. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!