Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа давлатлари Украинага Patriot ракеталарини беришдан бош тортди — WP

Европа давлатлари Украинага Patriot ракеталарини беришдан бош тортди — WP

Европадаги қатор давлатлар ўз мудофаа қобилияти заифлашиб қолишидан қўрқиб, Украинага Patriot тизимлари учун ракеталар етказиб беришни рад этди.

Бу ҳақда Washington Post нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, Украинада Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун ишлатиладиган PAC-3 ракеталари захираси деярли бутунлай тугаган.

Пентагоннинг исми ошкор этилмаган вакили нашрга маълум қилишича, NATO давлатлари бадаллари эвазига қуролларни тезкор етказиб беришни назарда тутувчи PURL ташаббуси доирасидаги рўйхат Украина ва АҚШ Қуролли Кучларининг Европа қўмондонлиги билан мувофиқлаштирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги раҳбарлари ушбу жараёнда АҚШ қўшинларининг жанговар шайлиги учун юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳоламоқдалар. Шу билан бирга, газета манбаларининг таъкидлашича, PURL орқали тақдим этилаётган ҳарбий техника Киев талаб қилган юқори имкониятларга жавоб бермайди.

Киритилди: Бугун 19:13. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!