Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа бизга раҳмат айтиши керак – АҚШ давлат котиби

Европа бизга раҳмат айтиши керак – АҚШ давлат котиби

Кариб денгизида наркосавдогарларнинг кемаларини йўқ қилаётганимиз учун Европа бизга раҳмат айтиши керак – АҚШ давлат котиби.

Марко Рубио бу баёнотни Канадада ўтказилган G7 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан кейин журналистлар иштирок билан мулоқотда берди.

"Бу ерда асосий жиҳат шуки, президент Трамп АҚШнинг миллий манфаатлари ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилади. АҚШ ҳарбийлари нишонга олаётган кўплаб гиёҳванд моддалар охир-оқибат Европага йўл олади, шундай экан, балки улар бизга раҳмат айтишлари керак", — деди Рубио.

Ушбу йиғилиш аввалида, Европа ва Франсия расмийлари Қўшма Штатларнинг Кариб денгизидаги зарбаларини “халқаро ҳуқуққа зид” деб атаганди.

АҚШ ҳарбийлари сўнгги ойларда Кариб денгизида ва Тинч океани қирғоқлари яқинида" гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинган” кемаларга камида 19 марта зарба берган, бунинг оқибатида камида 76 киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 17:25 13.11.2025. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!