Европа Комиссияси яна бир бор украиналик қочқинларнинг Европа Иттифоқида бепул қолиш муддатини қўшимча ҳужжатлар талаб қилмасдан бир йилга узайтиришни таклиф қилди, шунингдек, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини узайтиришни тавсия қилди.
Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Кристиан Виганд маълум қилди.
«Европа комиссияси Европа Иттифоқи кенгашига украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш чораларини бир йилга – 2026 йилнинг мартигача узайтиришни тавсия қилди», деди у.
Энди бу қарор Европа Иттифоқининг 27 давлати томонидан маъқулланиши керак. ЕИ Кенгашидаги Бельгия раислиги бу қарорни июнь ойи охиригача тасдиқлаш ниятида, чунки ЕИ Кенгашига раислик 1 июлдан Венгрияга ўтади.