Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Еврокомиссия Украинага қўшимча 6 миллиард евро ажратади

Еврокомиссия Украинага қўшимча 6 миллиард евро ажратади

Еврокомиссия Украинага қўшимча 6 миллиард евро ажратади ва Киевни қўллаб-қувватлаш учун музлатилган Россия активларидан фойдаланишни таклиф қилади.

Евроиттифоқ Украинага деярли олти миллиард евро миқдорида қўшимча молиявий ёрдам йўналтиради, деб маълум қилди Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Европарламентдаги чиқишида. Бу маблағлар таркибига Европа Иттифоқида музлатилган Россия давлат активларидан олинадиган фоиз даромадлари ҳисобига қайтарилиши керак бўлган кредит, шунингдек, Ukraine Facility дастури доирасидаги маблағлар киради.

Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин ҳали ҳам Европани эътиборсиз қолдириши ва жанг майдонида ўз мақсадига эришиши мумкин, деб ўйламоқда. Шу сабабли, унинг сўзларига кўра, ЕИ Киевни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни тезлаштириши ва кенгайтириши лозим.

Шу билан бирга, Еврокомиссия Украина учун узоқ муддатли молиялаштиришнинг янги вариантларини ҳам тақдим этди. Фон дер Ляйен яна бир бор музлатилган россиялик активлардан фойдаланиш тарафдори эканини билдириб, таклиф этилган механизмни “энг самарали йўл” деб атади.

Шу вақтда ЕИ мамлакатлари бу механизмни бир овоздан қўллаб-қувватлашга ҳали эришгани йўқ. Давлат раҳбарлари Еврокомиссияга турли молиялаштириш вариантларини, жумладан альтернатив схемаларни ҳам ишлаб чиқишни топширган. Муҳокамалар яқин ҳафталарда давом эттирилади.

Киритилди: 17:28 13.11.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!