Еврокомиссия 23 май, жума куни "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкциялар жорий этиш масаласи бўйича маслаҳатлашувларни бошлайди, деб ёзади Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб.
"Европа Иттифоқи "Шимолий оқим - 2" газ қувурини Москвага қарши санкциялар бўйича янги таклифга киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга яқинлашмоқда," - дейилади материалда.
Нашр маълумотларига кўра, маслаҳатлашувлар 23 майдан бошланади.