Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Еврокомиссия Россиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва азотли ўғитларига бож тўловларини оширишни маъқуллади

Еврокомиссия Россиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва азотли ўғитларига бож тўловларини оширишни маъқуллади

Еврокомиссия Россиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва азотли ўғитларига бож тўловларини оширишни маъқуллади.

"Бож тўловлари 6,5% дан 15% гача оширилади. Бундай чора Россия ва Беларусдан импортга қарамликни камайтириш мақсадида жорий қилинмоқда, чунки бу Евроиттифоқнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солади ва ЕИни Россия олдида заиф қилади", дейилади Еврокомиссия баёмотида.

Бироқ учинчи давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари транзити учун шартлар ўзгармайди. Энди бу қарорни Евроиттифоқ Кенгаши тасдиқлаши керак.

Россия ўғитларига бож тўловларини оширишни Европанинг кимё компаниялари талаб қилган. Улар Россиянинг "нархларни агрессив пасайтириш стратегияси" туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозордан сиқиб чиқарилаётганидан шикоят қилган.

Киритилди: 10:12 29.01.2025. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!