Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Еврокомиссия: Озарбайжон Россия газини экспорт қилмайди

Еврокомиссия: Озарбайжон Россия газини экспорт қилмайди

Жанубий газ йўлаги Россия газини Европа Иттифоқига етказиб бермайди. Бу ҳақда Иқлим ва энергетика масалалари бўйича Европа комиссияси вакили Тим Макфи Бокуга Россия газини етказиб бериш бўйича асоссиз даъволарга жавоб берар экан, маълум қилди.

"Европа Иттифоқи бозорларига етказиб беришни таъминлайдиган Жанубий газ йўлаги фақат Озарбайжоннинг газ конлари билан боғланган ва мамлакатнинг кенгроқ миллий газ тизимига интеграция қилинмаган. Шундай қилиб, Россия гази Жанубий газ йўлаги орқали Европа Иттифоқига етказиб берилмайди.

Маълумотларга кўра, сўнгги икки йил ичида Озарбайжон Россиядан ички истеъмол учун йилига 1 миллиард куб метрдан кам газ импорт қилган бўлса, Озарбайжондан умумий газ экспорти қарийб 24 миллиард куб метрни ташкил этади, уларнинг тахминан ярми Европа Иттифоқи бозорига йўналтирилади. Аввал айтганимдек, Россия газидан воз кечиш бўйича умумий мақсадимиз жуда аниқ ва Озарбайжондан импорт қилинаётган газнинг келиб чиқиши ҳам мутлақо шаффоф," - деди у ҳар куни ўтказиладиган брифингда.

Киритилди: 20:12 26.11.2024. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!