Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Баёнотга кўра, ЕК Финляндиянинг Чегара хизмати, полицияси, Мудофаа кучлари ҳамда транспорт ва алоқа агентлиги Traficomга жами 1 833 075 евро миқдорида фавқулодда маблағ йўналтирган.
Ушбу маблағлар EstLink 2 электр кабелида юз берган шикастланишларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ажратилган.